UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  1 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  22 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

“Локомотив” 9 йилдан буён “Сўғдиёна”га мағлуб бўлмай келмоқда Янгиликлар

“Локомотив” 9 йилдан буён “Сўғдиёна”га мағлуб бўлмай келмоқда

Олий Лига 17-тури доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган беллашувлардан бири Жиззахда ўтади.

Унда “Локомотив” “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу икки жамоанинг ўзаро ўйинлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” ҳамда “Сўғдиёна” шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 19 бор ўзаро тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 14 таси “Локомотив” фойдасига, 2 таси “Сўғдиёна” фойдасига якунлаган. Яна 3 та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Локомотив” мазкур рақиб устидан қозонган энг йирик ғалаба – 2015 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда “Локомотив” ўз уйида Жиззах жамосини 7:0 ҳисобида таслим этганди.

“Локомотив” “Сўғдиёна”га охирги марта 2008 йилнинг март ойида мағлуб бўлган. Мана 9 йилдирки, “темирйўлчилар” ушбу рақибга мағлуб бўлмасдан келмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика