UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57АЗ футболчисининг ҳуқуқларини "Ливерпул"га 28 млн еврога сотиши мумкин  0 17:3040 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да  4 17:03Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари  0 16:41Абдужалилов, Икич, Умар, Станоевич, Одилов... Суперлига 29-тур рамзий терма жамоаси  0 16:21"Нефтчи" қоидабузарлик эвазига гол урди, "Динамо" фойдасига эса пенальти белгиланмади. Суперлиганинг 29-турида ҳакамлик таҳлили  6 15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  4 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  6 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  1 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  26 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  2 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  30 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  4 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1

"Локомотив" 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди Янгиликлар

"Локомотив" 2023 йилги харажатлар сметасини ҳимоя қилди

Буни ЎзПФЛ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги "Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилганди.   

2022 йилги мавсум олдидан клублар илк марта ўз сметаларини ЎФАга келишиш учун тақдим этишган эди. Эндиликда 2023 йилги мавсум олдидан ҳам ушбу жараён бажарилмоқда. Фақат бу сафар клублар иккита босқичда сметаларини ҳимоя қилишмоқда.

Дастлаб клуб 2022 йилги сметадан ўрин олган маблағлар қандай сарф этилгани бўйича комиссия аъзоларига ҳисобот беряпти. Шундан кейингина клубга 2023 йилги мавсум учун харажатлар сметаси лойиҳасини ҳимоя қилишга рухсат бериляпти.

Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг инфратузилма ва академияни ривожлантириш, шунингдек, майдонларни халқаро стандартларга мослаштириш ва уларни сифатли сақлашга йўналтиришини таъминлаш мақсадида футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА, ЎзПФЛ ҳамда мустақил аудиторлардан ташкил топган комиссия томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Ҳозирга қадар "Шўртан", "Сўғдиёна", "Хоразм", "Андижон", "Металлург" каби клублар ЎФА комиссияси олдида сметани ҳимоя қилишди. Бугун "Локомотив" футбол клуби ҳам ортда қолаётган йилги сарф-харажатлар юзасидан ҳисобот берди, шунингдек, янги мавсум учун йиллик сметани ЎФА комиссияси олдида ҳимоя қилди.

Шу тартибда Суперлига ва Про лиганинг барча қолган иштирокчилари ҳам ўз сметаларини ЎФА комиссиясига тақдим қилади. Йиллик харажатлар сметаси ЎФА комиссияси томонидан маъқулланганидан кейингина клубларга янги мавсум учун ЎзПФЛда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика