UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  0 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  0 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  9 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  1 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  3 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  11 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  21 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  24 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  9 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1

“Локомотив” 2012 йилдан буён АГМКга мағлуб бўлмаяпти Янгиликлар

“Локомотив” 2012 йилдан буён АГМКга мағлуб бўлмаяпти

Теглар :  АГМКЛокомотив
Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига 4-турида Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур икки жамоанинг навбатдаги тўқнашувини Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.   Ўйин соат 18: 00да старт олиши кўзда тутилган.

АГМК – “Локомотив”
31 март.    Олмалиқ шаҳри.  Соат 18:00.
Ҳакамлар:
  А. Шукруллаев (Тошкент),  С.   Ҳакимов (Самарқанд),  Ч.   Қамаров (Самарқанд),  Ғ.   Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л. Қўчқоров (Тошкент).

 
Шу ўринда,   АГМК ҳамда “Локомотив” жамоаларининг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихига назар ташласак,   жамоалар шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 18 та ўйин ўтказишган.   Уларнинг 12тасида “темирйўлчилар” жамоаси ғалабага эришган.   3та ўйин эса олмалиқлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган.   Яна 3та учрашув дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локомотив” ва АГМК ўртасидаги илк ўйин 2008 йилда ўтказилган бўлиб, унда “Локомотив” ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлган.



“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2017 йилда қайд этилган бўлиб, ўша баҳс 5:0 ҳисоби билан якунланган.

“Темирйўлчилар” жамоаси вакиллари АГМК дарвозасини ҳозирга қадар 42 марта ишғол этишган ва ўз дарвозамиздан 21та гол ўтказиб юборганмиз.

 


Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинларида киритилган чиройли голларни томоша қилишингиз мумкин:

TAS-IX 

 


TAS-IX Эмас


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика