“Локомотив” 2010 йилдан буён “Бунёдкор” майдонида мағлубиятга учрамай келмоқда
25 июн 2017 13:22
Янгиликлар
“Локомотив” 2010 йилдан буён “Бунёдкор” майдонида мағлубиятга учрамай келмоқда
“Тошкент дербиси” мақоми остида ўтадиган беллашувлар доимо шиддатли кўриниш олган ва бутун ўзбек футбол жамоатчилиги диққат марказида бўлиб келган.
Таъкидлаш керакки, “Локо” шу пайтга қадар Олий Лига доирасида “Бунёдкор” майдонига 9 марта сафар уюштирган. Ўйинларнинг 4 таси “қалдирғочлар” фойдасига, 2 таси “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлган. Яна 3 та баҳс дуранг билан якунланган.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив” сўнгги бор 2010 йилда “Бунёдкор” майдонида мағлуб бўлган. Шундан буён “қалдирғочлар” ўз уйида “темирйўлчилар”ни мағлуб эта олмай келишмоқда.
Олий Лига доирасида “Бунёдкор” майдонида ўтган ўйинлар:
Бунёдкор – Локомотив 0:1 (23.11.2016)
Бунёдкор – Локомотив 0:1 (22.08.2015)
Бунёдкор – Локомотив 1:1 (11.04.2014)
Бунёдкор – Локомотив 1:1 (04.07.2013)
Бунёдкор – Локомотив 1:1 (22.04.2012)
Бунёдкор – Локомотив 1:0 (16.10.2010)
Бунёдкор – Локомотив 2:1 (24.10.2009)
Қурувчи – Локомотив 2:0 (02.05.2008)
Қурувчи – Локомотив 3:1 (17.03.2007)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар