"Локомотив-2004" "Локобол" мусобақасини иккита ғалаба билан бошлади

Narzulla Saydullayev
20 июн 2015
"Локомотив" футбол мактабининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари Россиянинг Барнаул шаҳрида ўтказилаётган "Локобол" турнирини ажойиб тарзда бошлади.
Отабек Мансуров бошчилигидаги "Локомотив-2004" дастлабки турда Бийск шаҳрининг БЎСМ-2 жамоасини 2:0 ҳисобида таслим қилди. Сўнгра Омск шаҳрининг "Динамо" жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Эртага гуруҳдаги охирги ўйин Павлодарнинг "Иртиш" клубига қарши ўтказилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia