“Локобол-2019” Марказий Осиё босқичи ғолиби – “Одил Жуниор”

Narzulla Saydullayev
10 май 2019
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида 5 кун давом этган Локобол мусобақасининг 1-босқичи ўз якунига етди.

Жами 12та жамоа иштирок этган босқичда Марказий Осиёнинг кучли жамоалари майдонга чиқдилар. Асосий фаворит Олма Отанинг “Қайрат” жамоаси билан бир гуруҳдан олган Одил Аҳмедов академияси тарбияланувчилари Зайниддин Тожиев ва Жаҳонгир Усмонов қўл остида якунда бош совринга эга чиқдилар.

13-маротаба ўтказилаётган мазкур мусобақа ДФЛ компаниясиннг энг йирик мусобақаси саналади. 96та шаҳарда бўлиб ўтадиган дастлабки босқичда 1500дан ортиқ жамоа 96та ҳудуд ғолиблиги учун кураш олиб борадилар. Иккинчи босқич 13та шаҳарда бўлиб ўтади. У ерда ғолиб бўлган жамоалар эса Мосвада бўлиб ўтадиган финал босқичига йўл оладилар ва у ерда мезбон “Локомотив” ҳамда бу йилги меҳмон “Бенфика” клуби иштирокидаги супер финал баҳслари бўлиб ўтади.

“Локобол-2019”. Хўжанд.
Финал. “Одил Жуниор” – “Спартак” 1:1 (6:5 пенальтилар серияси)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia