"Локо" "Қизилқум" ҳимоячисига қизиқяпти

Administrator
22 ноя 2022
Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар беряпти.

"Локомотив" қизиқаётган футболчилар орасида Зотеев ҳам бор. "Темирйўлчилар" "Турон" тўсиғидан ўта олишса, Олег жамоага қайтиши мумкин. Маълумот учун, у "Қизилқум"ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар  ёзда пайдо бўлган. Ўшанда Зотеевга "Бунёдкор" жиддий равишда қизиққан эди", — дейилади "футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Эслатиб ўтамиз, Олег Зотеев 2022 йилги мавсумни "Қизилқум"да ўтказиб, 27та учрашувда майдонга тушди. У 2015-2020 йилларда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилган.

Эшитдик-да! "Локомотив" Муҳаммадиев ва Абдухолиқовни қайтармоқчи


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia