

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ўйинчи "кекса синьора" билан 5 йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолайди. Футболчининг маоши йилига 3 миллион еврони ташкил этади.
Бугун клублар расмий битимга имзо чекишлари кутилмоқда. Турин гранди Локателлини 35 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади.
Мануэль ўтган мавсум А Серия доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.



