Лофтус-Чик "Милан" билан шартнома имзолаш учун етиб борди, у 4 йиллик келишувга эришиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
29 июн 2023
Рубен Лофтус-Чик "Челси"дан "Милан"га ўтмоқда.

Маълум бўлишича, футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг 4 йиллик шартнома имзолайди. 

Лондонликлар футболчи учун 15 миллион евро, шунингдек бонуслар сифатида қўшимча 5 миллион евро олишади. 

Лофтус-Чикнинг ўзи эса йилига 4 миллион евро маош олади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Calciomercato