

Цимикаснинг COVID-19 учун топширган тести мусбат натижа берди. Ҳимоячи тез орада Миллатлар Лигаси доирасидаги Косовога қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Греция терма жамоаси ихтиёрини тарк этади.
Цимикас "Олимпиакос" тарбияланувчиси ҳисобланади. У якунланган мавсум Греция чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.
Футболчи 10 август куни "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Грек мерсисайдликлар таркибида 21-рақам остида тўп тепади.



