

"Дунёнинг энг яхши клубларидан бирида, балки энг яхши клубда эканлигимдан хурсандман. Янги жамоам билан машғулотларни бошлашни интиқлик билан кутяпман.
"Ливерпуль"нинг қизиқиши бутун миямни чулғаб олганди. Доимо бу ерга келишни, жамоада ўз ўрнимга эга бўлиш учун курашишни ўйладим. Бу ерда барчаси табиий. Қарор чиқариш осонроқ", - деди Карвалью.
"Ливерпуль" Карвальюни "Фулхэм"дан 5 миллион фунт эвазига сотиб олди, шунингдек, яна 2,7 миллион фунт бонуслар тарзида тақдим қилиниши мумкин.



