"Ливерпуль"га қарши баҳсда Гвардиола шогирдларидан бири майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
8 сен 2017, 18:45
"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва сардори Венсан Компани "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 4-тур учрашувида иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола матбуот-анжуманида маълум қилди.

"Эртага Компани майдонга туша олади деб ўйламайман. У ўтган мавсумнинг сўнгги 7-9 учрашувида муаммосиз ҳаракат қилганди. У тезроқ соғайиб кетишини хоҳлайман" - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com