

Овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, бразилиялик дарвозабон ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳамда ҳимоячи Трент Александр-Арнольдни ортда қолдирди. У Мерсисайд клубидаги фаолияти давомида бундай эътирофга биринчи марта сазовор бўлди. У 2018 йилдан буён "қизиллар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Якунланган мавсумда Алиссон барча турнирларда 27 ўйинда қатнашиб, 17 марта дарвозасини қуруқ ҳолда сақлаб қолди.



