

Англия клуби немис футболчиси ўз тажрибаси ва маҳорати билан жамоага ёрдам бериши мумкин деб ҳисоблайди. "Ливерпуль"ни шунингдек Киммихнинг "Бавария" билан шартномаси келаётган ёзда якунланиши ва шу сабаб у билан текинга шартнома имзолаш имконияти ўзига жалб қилмоқда.
Киммих жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 8та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



