"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси клубдан кетмоқчи
05 мар 14:27
Янгиликлар
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси клубдан кетмоқчи
"Ливерпуль" хавбеки Ҳарви Эллиотт ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
21 ёшли футболчи жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлганидан норози, шу боис у яқин трансферлар даврида "Ливерпуль"ни тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, қишда Эллиотга "Брайтон" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали экспертлари Эллиотнинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар