«Ливерпуль» яна бир мисрлик ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи

Khoja
16 мар 2024, 09:16
«Ливерпуль» «Айнтрахт» ҳужумчиси Омар Мармуш билан шартнома тузмоқчи.

Ҳозирча 25 ёшли ҳужумчи учун инглизлар қанча бериш ниятида эканликлари маълум эмас.

Маълумот учун, Мармуш жорий мавсум барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 6 та голли узатма бор. Унинг немис клуби билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.com