Fenway Sports Group (FSG) компанияси «Ливерпуль»ни сотмоқчи эмаслигини маълум қилди.
«Fenway Sports Group компанияси футбол клуби «Ливерпуль»ни сотмайди. Клуб сотилиши борасидаги хабарлар ёлғон. Биз сотиш борасида ҳеч қандай учрашув ўтказмадик ва бу хабарлар қаердан чиққанини билмаймиз», – дейилади FSG баёнотида.