

Манбанинг хабарига кўра, клуб Испания терма жамоаси футболчиси учун 12 млн евро таклиф этиши мумкин.
Айни пайтда клуб бош мураббийи Брендан Роджерс, клуб раҳбариятини футболчини сотиб олиш, клубга катта фойда келтиришига ишонтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо Испания термаси сафида Конфедерациялар кубогида оёғи жароҳатланганлиги сабабли иштирок эта олмади. Илгари у “Ливерпуль” клуби шарафини ҳимоя қилиб улгурган.



