

Мутахассис "Ливерпуль" ва "Лион" билан кўплаб муваффақиятларга эришган.
Улье "қизиллар"ни 1998 йилдан 2004 йилга қадар бошқарган даврида УЕФА Кубоги-2000/01, УЕФА Суперкубоги-2001, Англия Кубоги-2000/01, Англия Суперкубоги-2001, 2 бор Англия Лига Кубоги (2000/01, 2002/03), шунингдек 2001/02 ва 2000/01 йилларда Премьер-лигада кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Мутахассис "Лион"ни 2005-2007 йилларда бошқарган ва икки бор (2005/06, 2006/07) Франция чемпионига айланган.




