"Ливерпуль" "Тоттенхэм" дарвозабони Гассанига билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
5 окт 2020, 17:49
"Ливерпуль" янги захира дарвозабони қидирмоқда.

Мерсисайдликлар "Тоттенхэм" билан Пауло Гассаниганинг эҳтимолий трансфери борасида алоқага чиққан.

"Ливерпуль" Алиссоннинг 6 ҳафтадан кўпроқ муддатга сафдан чиқишидан хавфсирамоқда, жамоа бош мураббийи Юрген Клопп Адрианнинг "Астон Вилла" (2:7)га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан ғазабда.

Аргентиналик дарвозабон "Тоттенхэм"га 2017 йилда "Саутгемптон"дан ўтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: independent.co.uk