

Мерсисайдликлар "Шальке" ҳимоячиси Озан Кабакни кузатишмоқда. Клублар турк футболчиси учун музокараларга киришишди.
"Ливерпуль" Озанни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни хоҳламоқда.
"Шальке" маҳаллий вақт билан трансферлар ойнаси якунланишига 17 соат қолган бир пайтда Кабакка ўринбосар топиши керак. Бу асосий қийинчиликдир.



