"Ливерпуль" Шакирини Римга қўйиб юбормади

Alisher
14 янв 2020, 13:41
"Рома" "Ливерпуль" хавбеки Жердан Шакирини ижарага олишни хоҳлаган эди.

Аммо, Мерсисайд клуби бу таклифга рад жавобини берди. Бу ҳақда журналист Фабрисио Романо хабар бермоқда.

Рим клуби "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олган Николо Заньолони ўрнига швейцариялик футболчини таркибга жалб қилмоқчи эди.

Заньоло жароҳати туфайли 5-6 ой майдонга туша олмайди. "Рома" шунингдек Сусо ("Милан") ва Маттео Политано ("Интер")ларга қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano