

26 ёшли швейцарияликнинг хизматларига "Ливерпуль" томонидан қизиқишлар бўлмоқда, деб хабар беради “Mirror“. Унинг трансфер нархи 13,5 млн еврони ташкил этиши мумкин. Россиядаги мундиал тугаганидан кейин Жердан "Ливерпуль" аъзосига айланади. Мерсисайдликлар Набиль Фекирнинг трансфери барбод бўлганидан кейин айнан уни сотиб олишмоқда.
Ўтган мавсумда Жердан АПЛнинг 36 учрашувида майдонга тушиб, 8 гол урди ва шунча голга ассистентлик қилди.



