"Ливерпуль" "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Лавиа бўйича музокаралар олиб бормоқда. Клоппнинг шахсан ўзи уни жамоада кўрмоқчи

Administrator
9 июл 2023
Трансфернинг тахминий суммаси 50 млн фунт атрофида бўлади.

"Ливерпуль" клуби "Саутгемптон" таянч ярим ҳимоячиси Ромео Лавиа бўйича музокаралар ўтказмоқда. Футболчини "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи жамоада кўрмоқчи. Ҳозирда жамоалар жиддий тарзда ушбу жараёнга киришганлар. "Ливерпуль" ҳозирча Лавианинг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишганича йўқ. Ушбу трансфернинг нархи тахминан 50 млн фунт атрофида бўлади.

Маълумот учун, 19 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум АПЛда 29 та учрашув ўтказиб, 1 та гол уришга эришди. 


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/plettigoal