

"El Nacional" маълумотига кўра, "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес "қизиллар"нинг асосий мақсадига айланган. "Ливерпуль" форвард учун 100 млн евро тўлашга тайёр. Клубдагилар уни ҳужум чизиғининг янги етакчиси бўла олади деб ҳисобламоқда.
Бунга қадар Альварес АПЛда "Манчестер Сити" таркибида ўйнаган. Ўтган йил ёзида у "Атлетико" сафига кўчиб ўтганди. 44 ўйинда қатнашган Альварес 23 гол ва 5 ассист қайд этди.




