UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

“Ливерпуль” салкам юз йиллик антирекордни такрорлади Янгиликлар

“Ливерпуль” салкам юз йиллик антирекордни такрорлади

АПЛ 25-тури доирасида “Ливерпуль” ўз майдонида “Эвертон”га (0:2) имкониятни бой берди.

“Энфилд”да кечган мерсисайд дербисида Карло Анчелотти шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Opta Spors маълумотларига кўра, “қизиллар” 1923 йилнинг декабридан буён илк марта АПЛ доирасида ўз майдонида қаторасига тўртта ўйинда мағлуб бўлишди.  Қолаврса 1928/1929 йилги мавсумда “Ливерпул” амалдаги чемпион бўла туриб, ўз майдонида қаторасига тўртта баҳсга рақибга имкониятни бой берганди. Клопп шогирдлари орадан 92 йил ўтиб мазкур антирекордни ҳам такрорлашнинг “уддасидан чиқишди”. Қизиғи, айнан ушбу антирекордни (амалдаги чемпион жамоанинг ўз уйида қаторасига тўрт марта мағлуб бўлиши) сўнгги марта “Эвертон” “забт этган”.

“Ливерпуль” ўз майдонида “Эвертон”га қадар “Бёрнли” (0:1), “Брайтон” (0:1) ва “Манчестер Сити”га (1:4) имкониятни бой берганди.

Айни пайда қизиллар 25 учрашувдан 40 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда. “Эвертон” ҳам ҳамшаҳарлари билан бир хил очко жамғарган ва улардан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 7-поғонани банд этган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика