

"Престон" ҳимоячиси Бен Дэвис "Ливерпуль" ўйинчисига айланди.
25 ёшли англиялик футболчи мерсисайдликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Дэвис янги жамосида 28-рақам остида ўйнайди.
Маълумотларга кўра, "қизиллар" трансфер учун 500 минг фунт тўлашган. "Престон" яна 1,1 миллионни бонуслар кўринишида олиши мумкин.
Футболчи жорий мавсум "Престон" либосида Чемпионшипда 19та ўйинда майдонга тушди.




