Ливерпуль мэри Барклининг трансфери борасида полицияга мурожаат қилди

Aslanov Jasurbek
10 янв 2018
Ливерпуль шаҳри мэри Жо Андерсон Росс Барклининг "Эвертон"дан "Челси"га ўтишини ўрганиб чиқиш учун полиция ва АПЛга мурожаат қилди.

24 ёшли футболчи 15 млн. фунт эвазига кўклар сафига ўтди ва Андерсон бу маблағни камайтирилган деб ҳисобламоқда.

"Бу "Эвертон" учун ёмон келишув. Футболчи, агент ва уни харид қиладиган клуб фойдада бўлиши учун атайин нархни пасайтиришган бўлиши мумкин. Трансфердан ҳавотирдаман ва полиция ушбу ишда фирибгарлик бор-йўқлигини аниқлашини хоҳлайман" - дейди Андерсон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Guardian