"Ливерпуль" марказий ҳимоячи изламоқда. Клуб Aмерикадан номзод топди

Aziz Tukhtamuradov
30 янв 2021, 09:20
"Ливерпуль" "Нью-Йорк Ред Буллс" жамоасининг марказий ҳимоячиси Аарон Лонгга қизиқиш билдирмоқда.

"Қизиллар" футболчиси Жоэль Матип "Тоттенхэм"га қарши ўйинда жароҳат олди. Шу тариқа, клубда жароҳат олган марказий ҳимоячилар сони учтага етди. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда марказий ҳимояга яхшигина ёрдам бераётган Фабиньо ҳам сафдан чиққан. 

Шу сабабли клуб қисқа муддатга 28 ёшли Лонгни ижарага олмоқчи. Аммо, ҳозирча бу борада "Ред Буллс"га расмий таклиф бўлгани йўқ.

Лонг 2018 йилдан буён АҚШ терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN