

"Суарес ва клуб учун ҳайрлашиш вақтлари етиб келганди. У жамоамиз учун кўп нарса берди. Лекин, "Ливерпуль" ҳам қарз бўлиб қолгани йўқ.
Мен таркибимиздаги футболчилар сонини кўпайтиришни тўғри йўл деб ҳисобладим. Ўтган мавсумда бизга айнан шу нарса етишмаган эди. Энди эса биз Чемпионлар Лигасида иштирок этамиз. Ўйинларимиз сони кўпаяди.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи 81 миллион евро эвазига каталонияликлар жамоаси сафига бориб қўшилди.



