

24 ёшли англиялик футболчи учун "Бёрнли", "Брайтон", "Ньюкасл" ва "Саутгемптон" клублари даъвогарлик қилмоқда.
"Ливерпуль" ҳали ўйинчининг келажаги борасида бир қарорга келмади ва сотув ва ижара вариантларини кўриб чиқмоқда.
Филлипс 2020/21 йилги мавсум "Ливерпуль" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



