"Ливерпуль" ҳимоячиси Филлипс бошқа клубга ўтишга тайёрлигини маълум қилди

Alisher
16 дек 2021
"Ливерпуль" ҳимоячиси Натаниэл Филлипс жамоасини ўзгартиришга тайёр.

"Ўйнашни хоҳлайман. "Ливерпуль"да бу қийин, сабаби таркибдаги ўрин учун рақобат жуда юқори.

Кўрамиз, январда нима бўларкин. Ҳозирда "Ливерпуль"да тез-тез ўйнашим қийин, агар бошқа жойда имконият бўлса ва таклиф барчага маъқул келса, бунга қизиқаман", - дейди Филлипс.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports