

"Қизиллар"да 25 ёшли англиялик футболчи билан шартнома имзолаш учун икки имконият бўлган эди, аммо майдон марказида ўйинчилар керакмаслиги сабаб клуб бу ғоядан воз кечди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" Грилиш учун даъвогарлик қилишга тайёрлар.
Грилиш жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этди.



