"Ливерпуль" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди

Khoja
27 мар 2024, 09:50
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон яна жароҳат олди.

Футболчи Шотландия терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва оёғини қайириб олди. Шундан сўнг ҳимоячи 37-дақиқада захирага олинган.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ҳимоячиси октябрь ойида ҳам терма сафида елкасини жароҳатлаб олганди ва 4 ойга футболдан четда қолганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com