

Бироқ бу иш 2018 йилнинг 1 июлида, футболчи "қизиллар" сафини тўлдирганда амалга ошади. Олдинроқ, хориж ОАВ мерсисайдликлар Кейтани қишки трансфер ойнасида жамоага қўшиб олишга уринаётгани эълон қилинган эди. "Лейпциг" расмий сайти ушбу миш-мишлар борасида баёнот берди.

"Наби Кейта 2018 йилнинг 30 июнига қадар "Ливерпуль" футболчисига айланмайди. Биз унинг январдаги трансферига боғлиқ миш-мишлар якунланишига умид қиламиз" - дейилади клубнинг "Твиттер"даги саҳифасида.



