

“Ливерпуль” жамоа ярим ҳимоячиси Фабиньо билан амалдаги битимни узайтириш борасида музокара олиб бормқода. Футболчининг амалдаги келишуви 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Бразилиялик ярим ҳимоячи 2018 йилдан бери “қизиллар” шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий мавсумда 8 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.



