"Ливерпуль" Дэвисни "Шеффилд"га ижарага берди. Ҳимоячи мерсисайдликлар таркибида ҳали ўйнамади

Alisher
17 авг 2021
Ҳимоячи Бен Дэвис "Ливерпуль"дан кетди.

Ўйинчи ушбу мавсумни "Шеффилд Юнайтед"да ижара асосида ўтказади. У 22-рақам остида ўйнайди.

Англиялик футболчи "Престон"дан қишда бонуслар билан бирга 1,6 миллион фунт эвазига харид қилинган эди, аммо у "қизиллар" таркибида бу вақт давомида умуман расмий ўйинда иштирок этмади.


AlisherМуаллиф
Манба: sufc.co.uk