"Ливерпуль" "Борнмут"нинг асосий скаутини ўз томонига оғдирди

Omonjon To`xtamirzayev
23 мар 2024
"Борнмут" футбол клубининг асосий скаути Марк Берчилль фаолиятини "Ливерпул"да давом эттиради.

Маълумотларга кўра, томонлар тўлиқ келишувга эришган ва яқин кунларда зарур ҳужжатларни имзолашади. Берчилль мерсисайд клуби спорт директори Ричард Хьюз жамоасига қўшилади. Эътиборлиси, Хьюз ҳам аввалроқ "Борнмут"да техник директор лавозимида ишлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ливерпуль" бир нечта клубдан иборат тармоқ яратмоқчилиги ҳақида хабар бергандик. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо