

АПЛ етакчиси ҳимоячилар Милош Керкез ва Дин Хёйсен, шунингдек, вингер Антуан Семеньони қўлга киритишни мақсад қилган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда. Ушбу футболчилар жамоани ёзда тарк этиши мумкин бўлган Виржил ван Дейк ва Муҳаммад Салоҳнинг ўринбосарлари сифатида кўрилмоқда. «Қизиллар» ушбу трансферлар учун жами 100 миллион фунтдан кўпроқ тўлашни мақсад қилган.



