"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда

Alisher Ostonov
12 апр 2025
"Ливерпуль" "Интер"нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Никола Бареллага қизиқиш билдирмоқда.

"Интер" футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда, аммо "Ливерпуль" бундай суммага рози бўлиши даргумон.

Барелла жорий мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Интер" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 80 миллион еврони ташкил этади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Sport Witness