"Ливерпуль" АПЛдаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Administrator
25 мар 2025
"Ливерпуль" янги форвард сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади.

"Қизиллар" "Брайтон" ҳужумчиси Жоао Педрони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Мерсисайдликлар аллақачон 23 ёшли футболчининг агентлари билан алоқага чиққан. Шунингдек, форвардни "Арсенал", "Челси", ПСЖ, "Бавария" ва МЮ ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Педро жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчида 8 та гол ва 7 та ассист бор. Шартнома 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AdministratorМуаллиф
Манба: Caught Offside