"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди

Alisher Ostonov
10 авг 2025
"Ливерпуль" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи учун курашда яққол фаворит бўлиб турибди.

Леви Колвиллнинг жароҳатидан кейин "Челси" "қизиллар"нинг асосий рақибига айланиши кутилганди, аммо Энцо Мареска бошқа мақсадларга эътибор қаратишни маъқул кўрмоқда. "Ньюкасл" ўтган мавсумда Гехини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрганди, аммо жорий трансферлар даврида марказий ҳимоячи асосий трансферга айланмади.

Футболчининг шартномаси тугаганига бир йил бўлди ва у трансфер ойнаси ёпилгунга қадар клубни тарк этиши кутилмоқда. Марк Гехи Англия терма жамоаси сафида 23 та ўйин ўтказиб, 2 та ассистни амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Daily Telegraph