"Ливерпуль" Алиссон учун 65 млн. евро таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
12 июл 2018
"Ливерпуль" "Реал" ва "Челси" қизиқиш билдираётган "Рома" дарвозабони Алиссон учун курашдан чиқмоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби 25 ёшли футболчи учун 60 млн. евро ва бонус тариқасида 5 млн. евро таклиф қилди.

Рим клуби ўз посбони трансферидан 70 млн. евро ишлаб олмоқчи. Олдинроқ, "Челси" "Рома"га Алиссон учун талаб қилинаётган пулни тўлашга тайёрлиги эълон қилинган эди.

Ўтган мавсум Алиссон А Серияда 37та учрашув ўтказиб, 28та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport