

Адриан мерсисайдликлар таркибига "Вест Хем"дан 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган. Икки мавсум давомида испаниялик посбон 24 учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 35 та гол ўтказиб юборди. Адриан жамоаси билан Англия чемпиони бўлди, шунингдек, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлди.
Якунланган 2020/2021 йилги мавсумда эса голкипер барча мусобақаларда 6 та ўйин ўтказган.



