«Ливерпуль» «Боруссия Д»нинг хорватиялик, аммо АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган футболчиси Кристиан Пулишич борасида янги таклиф тайёрламоқда.
Трансфер нархи 30 миллион евро бўлиши кутилмоқда.
18 ёшли футболчи ушбу мавсумда Бундеслигада 9 та ўйинда 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.