"Ливерпуль" 19 ёшли футболчи учун 60 млн евро таклиф қилмоқда

Mirjalol Normatov
4 май 2018
"Ливерпуль" Дортмунднинг "Боруссия"си вингери Кристиан Пулишични сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Bild" хабарига кўра, мерсисайдликлар 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини 60 млн еврога сотиб олмоқчи.

Бу мавсумда Пулишич "арилар" сафида 40 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild