"Ливерпуль" 18 ёшли хавбек билан узоқ муддатли шартнома имзолади

Alisher
10 июл 2021
"Ливерпуль" ярим ҳимоячи Харви Эллиотт билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

18 ёшли футболчининг шартнома узоқ муддатга мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида "Блэкберн"да ўтказди.

Эллиотт Чемпионшип доирасидаги 41та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 11та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com