UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Ливан-2000. Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги шармандали мағлубият билан ёдда қолган Осиё кубоги Янгиликлар

Ливан-2000. Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги шармандали мағлубият билан ёдда қолган Осиё кубоги

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокларига оид туркум мақолаларимиз давом этади.

Бундан йигирма уч йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливандаги Осиё кубоги-2000'да ўзининг тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олганди. 

1999 йил терма жамоамиз Маҳмуд Раҳимов мураббийлигида БААдаги саралаш турнирида мувафақиятли иштирок этади ва гуруҳдаги барча жамоаларни мағлуб этиб ортга йўлланма билан қайтади. Энг аҳамиятлиси вакилларимиз ҳал қилувчи учрашувда мезбон БАА термасини мағлубиятга учратишади. Ҳал қилувчи голини Максим Шацких уради. Йигитларимизни квалификацион босқичда ғалаба сари етаклай олган мураббий йил якунида бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этади. Табиийки, бундай шароитда янги мураббий топиш осон иш эмасди, чунки ўша вақтларда терма жамоага янги мураббий олиб келиш учун маблағ бўлмаган, деган гаплар юради. Аввалига, Виктор Барисов сўнг Павел Садирин мураббийлик постига ўтириб кўради. Аммо, улар жамоани битта ўйиндан ортиқ бошқаришмайди. Бошқа иложини топа олмаган Ўзбекистон футбол федерацияси “Нефтчи” мураббийи Юрий Саркисян номзодини танлайди. 

Республикамиздаги таниқли мутахассис 1996-1997 йилларда ҳам миллий жамоа мураббийлар штабида Рустам Мирсодиқовга яқиндан кўмаклашган. Шундай қилиб, Саркисян 2000 йил июнида терма жамоа бош мураббийига айланади. Бу даврда футболимиз ўзининг оғир дамларини бошдан ўтказаётганди.  Ўртоқлик учрашувлари эса вилоятларда ташкил қилинарди. 1999 йилги терма жамоанинг йиғинлари учун Самарқанднинг “Динамо” стадиони база вазифасини ўтайди. Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ҳам шу ерда ташкил этилади. Мусобақага кайфиятсиз, аниқ ўйин услубисиз, тайёргарликсиз борган термамиз шунга яраша натижа қайд этади. Худдики, бу мусобақа ҳеч кимга керак бўлмагандек таассурот қолдирган. 

Қитъа кубоги октябрь ойида ўтказилаётганлиги сабабли футболчиларни жалб қилиш муаммо бўлганди. Боиси, бу пайтга келиб кўплаб хориж жамоалари чемпионлар лигаси ва бошқа халқаро ўйинларда иштирок этарди. Аниқроғи, ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги сабаб қийинчиликлар кузатилади. Аммо, турнирга йўл олган таркибни кучсиз деб бўлмасди. Таркибга эътибор қаратинг Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Даврон Файзиев, Сергей Лебедов, Отабек Шомуродов, Нематулла Қуттибоев, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Максим Шацких ва ҳоказо. Юлдузларга тўла таркиб билан қандай қилиб ютқазиш мумкин дерсиз. Сабаб сифатида уларни бирлаштира оладиган, мотивация бера оладиган мураббий йўқлиги билан изоҳлаш мумкин. Турнир стартида ҳамюртларимиз Қатарга қарши учрашувда майдонга тушади ва дурангга рози бўлишади. Қосимовнинг жарима зарбасидан урган голи мағлубиятдан қутқариб қолган. Японлар билан баҳс буткул кутилмаган сценарий остида кечади. Футболчиларимизни шу куни таниб бўлмасди. Гўёки, биринчи маротаба майдонга тушгандек таассурот қолдиришади. “Самурайлар” 25 дақиқага қадар Павел Бугало дарвозасини беш бор ўққа тутишади, Марошима, Нишизава, Такахараларни ҳимоячилар тўхтатиб қола олишмайди. 

ЎЙИН ВИДЕОСИ

Қосимовнинг Қатарга урган голи

29-дақиқага келиб Сергей Лушан жавоб тўпини киритади. Орада посбонимиз Бугало рақиб футболчиси томонидан амалга оширилган пенальтини қайтаради. Лушаннинг голига жавобан рақиблар яна учта гол уришади ва очиқчасига устимиздан кулишади. Юқори даражадги ижрочилардан иборат терма жамоамизни бу мағлубиятига кўпчилик ишонмаслиги табиий. Бироқ бу  рост. Тўрт йил олдинги Осиё кубогида ҳам бу юрт вакилларига йирик ҳисобда ютқазганмиз. Лекин, бундай ҳунук тарзда эмас. Япония аллақачон замонавий футболга ўтиб бўлганди. Бизда эса аллақачон авлодлар алмашинуви жарёнини ўтказиш даври келганди. Якунда Сергей Лебедов, Игорь Шквиринлар терма жамоадаги фаолиятига якун ясашади. 


"Жамоада жипслашув бўлмаган. Ҳамма турлича ҳолатда терма ихтиёрига етиб борганди. Терма жамоа бирлаша олмаганди",- дейди Павел Бугало


Учинчи турга руҳан тушкун ҳолда етиб келган вакилларимиз Саудия Арабистонига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ушбу учрашувда хет-трик қайд этган Муҳаммад Ал Шалҳуб узоқ йиллар Саудия Арабистони терма жамоаси ва "Ал Ҳилол" сафида тўп тепди. Ҳозирда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. 

Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 1-тур

14.10.2000. Сайда(Ливан). "Муниципал" стадиони

Ўзбекистон – Қатар 1:1

Бош ҳакам: Назри Муҳаммад (Малайзия)

Голлар: Муҳаммад Ал Блуши 61 - Миржалол Қосимов 73

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Миржалол Қосимов, Отабек Шомуродов (Нематулла Қуттибоев, 70), Николай Ширшов, Максим Шацких, Даврон Файзиев, Сергей Лебедев, Рустам Дўрмонов (Андрей Акопянц, 75), Шуҳрат Раҳмонқулов (Игорь Шквирин, 46)


Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 2-тур

17.10.2000. Сайда(Ливан)

Ўзбекистон – Япония 1:8

Бош ҳакам: Майдин Шамсул (Сингапур)

Голлар: Сергей Лушан(29), - Марошима(7), Нишизава(14, 25, 49), Такахара(18, 20, 57), Китишима(79).

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов (Сергей Лебедев,25), Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Николай Ширшов, Александр Хвостунов, Абдумажид Тоиров (Отабек Шомуродов, 60), Мухтор Қурбонов(Игорь Шквирин, 46), Максим Шацких.


Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 3-тур

20.10.2000. Сайда(Ливан)

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 5:0

Бош ҳакам: Ким Юнг Жу (Жанубий Корея)

Голлар: Марзук Ал Отаиби 17, Муҳаммад Ал Шалхуб 36, 77, 86, Наваф Ал Темият 88

Ўзбекистон: Павел Бугало, Миржалол Қосимов (Нематулла Қуттибоев, 82), Сергей Лушчан, Отабек Шомуродов (Бахтиёр Ашурматов,46), Николай Ширшов, Максим Шацких, Андрей Акопянц, Даврон Файзиев, Сергей Лебедев, Александр Хвостунов, Рустам Дўрмонов (Умид Исоқов,46)


Абдусалом Джалилов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика