Ливакович ЖЧ-2022да сэйвлар сони бўйича етакчи бўлди
18 дек 2022 13:31
Янгиликлар
Ливакович ЖЧ-2022да сэйвлар сони бўйича етакчи бўлди
ЖЧ-2022 3-ўрини учун баҳсда Хорватия термаси Марокашни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда хорватияликлар посбони Доминик Ливакович африкаликлар йўллаган 2 зарбанинг биттасини қайтарди. Шу орқали ЖЧ-2022даги сэйвлари сонини 25тага етказиб олди. Бу эса сэйвлар сони бўйича 2-ўриндаги Польша дарвозабони Войцех Шенснидан 2 баравар кўп дегани. Қайд этиш керак, Шенсни ушбу мундиалда Ливаковичдан 3та кам ўйин ўтказди.
Хорватиялик посбондан ўтиб кетиш деярли иложсиз. Чунки финалга чиққан Уго Льорисда 10 сэйв бўлса, Эмилиано Мартинес ҳисобида 5 сэйв бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар