Литва билан ўйинда Англия дарвозасини Жо Харт қўриқламайди

Narzulla Saydullayev
8 окт 2017
Эртага Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги энг сўнгги учрашувини ўтказади.

Литва билан бўлиб ўтадиган учрашувда инглизлар дарвозасини Жек Батленд қўриқлайди. Бу ҳақда Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт маълум қилди. "Сток Сити" посбони шу кунга қадар терма жамоа сафида 5та ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Англия куни кеча Словенияни мағлуб этиб мундиал йўлланмасини муддатдан аввал қўлга киритганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com